Zoom ўз илдизига болта урмоқда
Масофадан ишлаш тимсолига айланган Zoom компанияси ўз ходимларидан офисга қайтишни талаб қилди.
Фақат ишхонадан 50 мил (80 км) олисда яшовчи ходимлар бундан истисно. Бироқ улар ҳам, гибрид иш жадвали асосида, ҳафтасига камида икки кун ишга келиб кетишлари шарт.
Маълумот учун: Zoom — Zoom Video Communications компанияси томонидан ишлаб чиқилган видеоконференциялар учун дастур. Ушбу видеотелефония сервисига бир пайтнинг ўзида 100 тагача қурилма бепул уланиши мумкин. Айрим тариф режаларида чекланмаган вақт доирасида 500 кишигача ундан фойдалана олади.
COVID-19 падемияси бошланган 2020 йилда Zoom жуда оммалашиб кетди: масофадан ишлаш, онлайн таълим ва ўзаро мулоқот учун миллионлаб кишилар фойдаланадиган иловага айланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter