Япония коинотга дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошини учирди
NASA 2024 йил декабр ойида ХКСдан орбитага бешта спутник-кубсатни чиқарди. Космик кемалар орасида Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги JAXA томонидан учирилган дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдош LignoSat ҳам бор эди. Бу космосда ёғочдан фойдаланиш бўйича тажриба.
Стансия бортида ўтказилган олдинги тажриба LignoSat дизайни учун энг яхши вариантни аниқлашга имкон берди — 10 см узунликдаги ҳоноки магнолия панеллари Япон ёғочларини бирлаштириш усули ёрдамида уланган.
Тажриба давомида тадқиқотчилар ёғочнинг деформациясини, унинг космосдаги ҳарорат ва радиацияга муносабатини баҳолайдилар ва геомагнит майдоннинг ёғоч сунъий йўлдошга таъсирини аниқлаш учун геомагнит даражаларни ўрганадилар.
Ёғочдан космосда фойдаланиш имкониятларини ўрганиш натижалари келажакда инновацион ечимларга олиб келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter