Янгича кадастр паспорти нима учун керак?
Кадастр паспорти бўлса, кўчмас мулкка доир маълумотлар бир жойда, яъни ягона маълумотлар базасида сақланади. Смарт карта ичидаги маълумотларни онлайн кўриш мумкин. Уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда қайд этиб борилади. Шу тариқа электрон кадастр тарихи вужудга келади.Уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисидаги маълумот смарт картадан жой олади.
Махсус мобил илова орқали кадастр паспорти маълумотларини кўриш имкони мавжуд. Шунингдек, QR-код тизимиҳам бор бўлиб, у турли ташкилотларга мурожаат этишга ҳожат қолдирмайди.
Демак, кадастр паспорти мушкулимизни осон қилар экан. Хўш, унинг ўзини олиш-чи? Қийин эмасми? Асло! Чунки бу ҳужжат my.gov.uz орқали онлайн шакллантирилади. Яъни, уйингиздан чиқмаган ҳолда кадастр паспортини қўлга киритишингиз мумкин.
Ариза юбораётиб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатни илова қилиш ва хизмат ҳақини тўлаш талаб этилади. Маблағ миқдори ер майдонига қараб фарқланади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун 50 фоиз чегирма мавжуд.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter