Янги вирус иловалар остига яшириняпти

Android-смартфонларга янги вирус ҳужум қилмоқда. У "Хамелеон" деб номланиб, йил бошидан бери Австралия ва Польшада кўп тарқалган. Яқинда Cyble киберхавфсизлик компанияси томонидан аниқланди.
Маълум бўлишича, у веб-сайт ва иловалар остига яширинади. Айниқса, давлат идоралари ва банк иловалари фойдаланувчилари уни пайқашлари қийин. Оқибатда шахсий ҳисоб рақамларига оид маълумотларни осонгина ўғирлатиб қўядилар.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар Android қурилмалар эгаларини иловаларни фақат расмий интернет дўконларидан юклаб олишни ва Google Play Protect функциясини доим ёқиб қўйишларини тавсия қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter