Xiaomi смартфонлари яширин камерани аниқлаш хусусиятига эга бўлади
Xiaomi ўзининг HyperOS 2.0 операцион тизимига яширин камерани аниқлаш функциясини қўшади. Ушбу параметр фойдаланувчи хавфсизлиги ва махфийлигини ошириш учун ихтиро қилинган.
Одатда, видеокамералар маълумотларни узоқ серверга узатиш учун маҳаллий Wi-Fi тармоғига уланади.
Хитой компаниясининг қурилмалари WLAN сигналларини сканерлаши ва аниқланган тақдирда фойдаланувчиларни кузатув эҳтимоли ҳақида огоҳлантира олади. Бироқ, бу фақат маълум ҳудудларда ишлаши мумкин.
HyperOS 2.0 нинг чиқарилиши 2024 йил октабр ўрталарида кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter