Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

WhatsAppдаги аватар энди жонланади

WhatsAppдаги аватар энди жонланади

Фото: Тheverge

WhatsApp анимацион аватарларни яратишга имкон беради. Бу ҳақда маълумот WABetaInfo порталида пайдо бўлди.

Манбага кўра, янгиликни аллақачон Android 2.23.15.6 учун WhatsApp версиясини ўрнатган баъзи бета-тестерлар синаб кўришлари мумкин.

Янги вариант қандай ишлайди

Aватар яратиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилган. Aгар илгари сиз параметрларни ўзингиз танлашингиз ва юз, тананинг шаклини, кўз ва сочларнинг рангини, кийимни ва ҳоказоларни созлашингиз керак бўлса, энди суратга олиш кифоя. Тизим ундан фойдаланувчининг рақамли нусхасини мустақил равишда қайта яратади. Илова созламаларида камчиликларни тузатиш ва аватарингизни тўлдириш мумкин бўлади.

Яратилган аватар асосида WhatsApp стикерлар коллекциясини яратади. Ундаги барча элементлар жонлантирилади. Қуйидаги видеода унинг қандай кўриниши кўрсатилган:

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг