Vivo S17, S17t ва S17 Pro смартфонлари тақдим этилди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, баҳорнинг сўнгги куни, яъни бугун, 31 май санасида Vivo компанияси ўрта тоифага кирувчи Vivo S17 смартфонларини тақдим этди.
Учта модел тақдим этилди: S17, S17t ва S17 Pro.
Барча смартфонлар бир хил корпусда чиқди, фарқи процессорлари ва камераларида.
Умумий жиҳатлар
Ҳар уч смартфон — селфифон: 50 мегапикселли фронтал камералар ва қўшалоқ чақин билан таъминланган.
Смартфонлар 4600 мАс аккумляторлардан қувват олади, 80 Вт қувватлаш технологиясига эга, NFC, бармоқ изи сканери экран остида яширинган.
Дисплей — 6,78 дюймли AMOLED BOE Q9 “шаршара-экран” (120 Гц, кенглик-импулс модуляцияси — 2160 Гц).
Корпус — пластикдан тайёрланган, орт панели инновацион жилоланувчи тасвирли шиша билан қопланган, ҳалқа кўринишидаги чақинлар 22 фоизга катталашди ва туркумнинг олдинги смартфонларига қараганда 36 фоиз ёрқинроқ.
Фарқлар
Процессор: Vivo S17да Snapdragon 778G+, S17t ва S17 Proда эса тегишли равишда Dimensity 8050 (Dimensity 1200) ва Dimensity 8200 ўрнатилган.
Компания ниҳоят 2 Мп камералардан воз кечди, S17 ва S17t да 50 Мп асосий модул OIS (S17 — GN5, S17t — IMX766) ва 8 Мп кенг бурчакли камера ишлатилган.
Катта Vivo S17 Pro да S17t даги хусусиятларга қўшимча тарзда қўшимча 12 Мп портрет-камераси ва 2 карра зум бор (худди Vivo X90 даги каби). Яна бир афзаллиги — суратларда оқ балансни яхшиловчи кенг спектрли сенсор ўрнатилган.
Vivo S17 ва S17 Pro сотуви Хитойда 8 июнда бошланади.
НАРХЛАРИ:
Vivo S17:
- 8/256 Гб — 2499 юан ($350 атрофида)
- 12/256 Гб — 2799 юан ($390 атрофида)
- 12/512 Гб — 2999 юан ($420 атрофида).
Vivo S17 Pro:
- 8/256 Гб — 3099 юан ($435 атрофида)
- 12/256 Гб — 3299 юан ($465 атрофида)
- 12/512 Гб — 3499 юан ($490 атрофида).
Vivo S17t смартфони сотувга чиқариладиган сана ва нархлари номаълум сабабларга кўра, эълон қилинмади.
Смартфонлар қайси рангларда бўлиши қуйидаги фотосуратларда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter