Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир SAS компанияси вакили билан учрашди

Вазир SAS компанияси вакили билан учрашди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов SAS компаниясининг Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими катта директори Ҳамид Ҳактан Ишчи билан учрашди.

Дастлаб, Ҳамид Ҳактан Ишчи Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди, айниқса, IT-саноати жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Шунингдек, у IT-ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларни маълумотлар таҳлили бўйича ўргатиш ва сертификатлар бериш борасидаги ишлар ҳақида гапирди. Бундай ташаббуслар Ўзбекистонда ҳам фойдали бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.

Шу билан бирга, SAS вакили билан сунъий интеллектни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш соҳасида ҳамкорликда иш олиб бориш имкониятлари ва Ўзбекистонда SASнинг минтақавий ваколатхонасини очиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: SAS АҚШ хусусий компанияси бўлиб, статистик таҳлил дастурлари ва Business Intelligence синф тизимларини ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бош қароргоҳи АҚШнинг Кери шаҳрида жойлашган. У дастурий таъминот ва хизматлари бўйича етакчи энг йирик мустақил провайдердан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компания 70 мингдан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади. SAS 14 йўналишда фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг