Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадқиқот: сунъий интеллектни қўллаш ходимларнинг чарчашига олиб келади

Тадқиқот: сунъий интеллектни қўллаш ходимларнинг чарчашига олиб келади

Upwork компаниясининг янги тадқиқоти шуни кўрсатдики, сунъий интеллект ходимларнинг иш юки ва стрессини оширмоқда. Маълум бўлишича, менежерларнинг фикри СИ хизматларини иш жараёнларига интеграция қилиш бўйича ишларнинг ҳақиқий ҳолатига зиддир.

Сўровда қатнашган ишчиларнинг 77 фоизи СИ технологиялари уларнинг чарчашини ошириб, унумдорлигини пасайтираётганига ишонишади. Топ-менежерларнинг 96 фоизи СИ воситаларини иш амалиётига татбиқ этгандан сўнг самарадорликнинг ошишини кутишади.

Бироқ, менежерларнинг атиги 13 фоизи бундай истиқболли ютуқларни амалга ошириш учун адекват стратегияларни ишлаб чиқдилар. Айтганча, сунъий интеллектдан фойдаланадиган ходимларнинг 47 фоизи бу воситалар уларнинг маҳсулдорлигига қандай ёрдам беришини ҳам билмаслигини айтди.

Раҳбариятнинг кутганлари ва одамларнинг ҳақиқий натижалари ўртасидаги тафовут жуда катта бўлиб чиқди. Тўлиқ вақтда ишлайдиган ходимларнинг 71 фоизи чарчаганлигини қайд этди ва 81 фоиз менежерлар ўз қўл остидагилардан умидворлигини тан олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг