Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Сунъий интеллект келажаги ва глобал интеграция” мавзусидаги халқаро саммити бўлиб ўтди

“Сунъий интеллект келажаги ва глобал интеграция” мавзусидаги халқаро саммити бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилган “ICTWEEK – 2023” ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 26 октябр куни “Сунъий интеллект келажаги ва глобал интеграция” мавзусида халқаро саммит ўтказилди.

Саммитдан кўзланган асосий мақсад сунъий интеллект технологиялари ва уларни ҳаётга тадбиқ қилиш бўйича энг сўнгги халқаро тажриба билан танишиш ва фикр алмашишдан иборат.

Тадбирда UZINFOCOM”, “KOIIA”, “Sber”, “VEON AdTech”, “Yandex”, “Amazon”, “Huawei”, “Foxconn”, “Presight AI, “Марказий Осиё сунъий интеллект уюшмаси”, Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги каби компания ва таскилотларнинг сунъий интеллект йўналишида фаолият олиб борувчи раҳбарлари ва экспертлари тақдимотлари орқали ўз билим ва тажрибаларини, фикр ва мулоҳазаларини 300 дан ортиқ соҳа мутахассислари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари билан баҳам кўрдилар.

Анжуман доирасида етакчи хорижий компаниялар ва мамлакатларнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни амалиётга жорий этишдаги тажрибаси, эришилган ютуқлар, кузатилган муаммолар, ушбу йўналишдаги истиқболли лойиҳалар ва имкониятлар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг