Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Стартап экотизими ривожида аёлларнинг роли муҳим

Стартап экотизими ривожида аёлларнинг роли муҳим

Ўзбекистонда стартаплар экотизими жадал ривожланиб, ёшлар учун катта имкониятлар яратилмоқда. “President Tech Award” мукофоти, “IT Park Ventures” ва бошқа венчур фондлари инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашнинг ёрқин мисолларидир. Ушбу муҳитда хотин-қизларнинг ғоя ва лойиҳалари катта аҳамиятга эга бўлиб, “Homila AI” каби ташаббуслар йирик ютуқларга эришмоқда.

“Homila AI” лойиҳаси Ўзбекистонда ҳомиладор аёлларнинг соғлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётини осонлаштириш мақсадида яратилган. Лойиҳа асосчиси Камилла Даминова ўз стартапига 150 000 АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этишга муваффақ бўлди. У “Women in Tech CCA Awards мукофотлаш маросимида техника тоифасида “The Most Impactful Initiative” (“Энг таъсирли ташаббус”) учун тақдирланди.

2024 йилда асос солинган HEAL стартапи ҳомиладорлик давридаги асоратларни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилиш ва олдини олиш учун “Homila AI” иловасини ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа ҳомиладор аёлларга соғлиқ ҳақида муҳим маълумотларни етказиб, тиббий ёрдам кўрсатувчи провайдерларни қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳага оид батафсил маълумот ва Камилла Даминова билан тўлиқ интервюни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/_QvvNYHnnJk?si=I9nVfTb5fEIuGpwn

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг