Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Шаҳнозанинг қанчалик хурсандлигини сўз билан таърифлаш қийин

Шаҳнозанинг қанчалик хурсандлигини сўз билан таърифлаш қийин

Фото: Президент матбуот хизмати

Кеча Давлатимиз Раҳбари Хоразмдаги АйТи Паркка ташрифи чоғида Шаҳноза билан суҳбатлашиб, “нима орзуингиз бор” деб сўрадилар. У ТАТУнинг Урганч филиалига ўқишга кириш орзуси борлигини айтди. Шунда Президентимиз эртага Шаҳнозага айнан Президент гранти асосида ўқишга қабул қилингани ҳақидаги ҳужжатни ўзим келиб топширишим бўйича топшириқ бердилар.

Бугун Президент гранти асосида қабул қилинган қизимизни ТАТУ Урганч филиали жамоаси билан бирга табриклаб, унинг ишларида муваффақиятлар тиладик.

Шаҳнозанинг қанчалик хурсанд эканлигини сўз билан таърифлаш қийин.

Давлатимиз Раҳбари бу каби имконияти чекланган ёшлар жуда кўплигини таъкидлаб, уларга айнан АйТи соҳасида қўшимча имконият яратиш бўйича алоҳида ташаббус бошлаганлар: агар ўқув марказлари бундай ёшларни экспортёр корхоналарга ишга кириш даражасида тайёрлаб берса, ҳар бир шундай битирувчи учун уларга 35 миллион сўмгача субсидия берилишини белгилаб бердилар. Натижада эса бу каби ёшларнинг имкониятлари янада кенгаяди ва улар юқори даромадли ишда ишлашлари мумкин бўлади.

Биз АйТи Паркнинг барча таълим резидентларини ва бошқа ўқув марказларини муқаддас Рамазон ойида Президентимизнинг ушбу савобли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, 35 миллион сўмгача субсидиядан фойдаланиб, кўпроқ имконияти чекланган ёшларни бепул ёки имтиёзли ўқитиб, уларнинг келгусида юқори даромадли ишларга жойлашишига ёрдам кўрсатишга чақирамиз. Экспортёр компанияларни эса имкони борича кўпроқ шундай ёшларни ишга олишга чорлаймиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг