Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung қондаги қанд миқдорини ўлчашнинг инқилобий технологиясини ишлаб чиқди

Samsung қондаги қанд миқдорини ўлчашнинг инқилобий технологиясини ишлаб чиқди

Forbes нашрининг хабар беришича, Samsung инвазив бўлмаган доимий глюкоза мониторинги (Глюкоза миқдорини доимий мониторинг қилиш тизими тизими - ГДМТ)ни жорий қилди. Ушбу тараққиёт глобал диабет муаммосига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.  

Samsung глюкоза миқдорини доимий мониторинг қилиш тизимининг аниқ чиқарилиш санасини айтмаган бўлса-да, компаниянинг катта вице-президенти ва рақамли соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари доктор Хонг Паркнинг баёнотлари технология юқори даражада тайёр эканлигини кўрсатади.

Доктор Паркнинг таъкидлашича, компания диабетнинг дастлабки белгиларини башорат қилувчи алгоритм, шунингдек, глюкоза миқдорини инвазив бўлмаган мониторинг технологияси ва ГДМТга интеграцияланган овқатланиш бўйича тавсиялар устида фаол ишламоқда.

Тери остига датчикни инвазив киритишни талаб қилувчи Lingo ва Dexcom каби мавжуд ГДМТлардан фарқли ўлароқ, Samsung ишланмаларида оптик усул қўлланилади. Бу муолажани анча қулай ва кенг фойдаланувчилар учун очиқ қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг