Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазири Huawei минтақавий вице-президенти билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири Huawei минтақавий вице-президенти билан учрашди

Фото: Mitc.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Яо Сзян билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакат телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа, маълумотлар базалари ва IT-таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Хитой ҳукумати грантлари асосида мамлакатимизда ОТМ ва ихтисослаштирилган мактабларни рақамлаштириш ҳамда Электрон ҳукумат маълумотларни сақлаш маркази лойиҳасини кенгайтириш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

2022 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган “ICTWEEK UZBEKISTAN 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида имзоланган ҳужжатлар асосида Сурхондарё вилоятида IT Park ва Huawei компанияси ҳамкорликда ташкил этаётган BPO маркази ҳам компания билан кенг кўламли ҳамкорликларнинг давоми экани алоҳида эътироф этилди.

Таъкидланишича, BPO марказларини бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ва уларнинг сонини оширишда компания билан ҳамкорликда ишлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг