Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли ҳукумат миллий тренинги иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Рақамли ҳукумат миллий тренинги иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Осиё ва Тинч океани минтақасини ривожлантириш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги, АКТ ўқув маркази ва Ўзбекистондаги БМТТД билан ҳамкорликда жорий йилнинг 5–7 июн кунлари Рақамли ҳукумат трансформацияси бўйича миллий тренинг ўтказилди.

Мазкур тренингни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – рақамли технологияларнинг давлат бошқаруви сифатини оширишдаги ўрни, рақамли ҳукумат сиёсати юритилишини самарали ташкил этиш ва ушбу йўналишдаги муҳим тамойиллар ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат эди.

Шунингдек, тренинг рақамли ҳукумат ташаббуслари бўйича узоқ муддатли стратегиянинг асоси сифатида кўриладиган умумий йўналишлар, жумладан, рақамли инфратузилма, рақамли хизматлар салоҳиятини ошириш ва тартибга солиш сиёсати каби йўналишларни қамраб олди.

Уч кун давом этган тренингда "Рақамли технологиялар кундалик ҳаётда ва бошқарув", "Рақамли ҳукумат стратегиялари", "Инклюзив рақамли ривожланиш - рақамли жамият", "Инклюзив рақамли ривожланиш – рақамли иқтисодиёт", "Рақамли сиёсат, ривожланаётган тенденциялар ва олдинга йўл" каби мавзуларда сессиялар ташкил этилди.

Ушбу сессиялар давомида рақамли технологияларнинг давлат ва хусусий соҳаларимизда тобора ортиб бораётгани ва бу технологияларнинг жорий этилиши бошқарувга қандай таъсир кўрсатиши, рақамли ҳукумат лойиҳаларидаги муваффақиятсизлик сабабларини аниқлаш, барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқ бошқарув тамойиллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Рақамли ҳукумат стратегиялари ва режаларининг компонентлари ҳамда улар билан боғлиқ жараёнлар, рақамли ҳукуматнинг самарали трансформацияси учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқий базани кенгайтириш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Бундан ташқари, Рақамли сиёсатда товарларни электрон харид қилиш ва сотиш ҳамда рақамли сиёсатда электрон маълумот алмашиш каби компонентлар билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тренинг давомида иштирокчилар рақамли технологияларнинг давлат ва хусусий соҳалардаги ўрни, бу технологияларнинг жорий этилиши бошқарувга қандай таъсир қилиши мумкинлиги, қолаверса, фуқаролар ва давлат хизматчиларини рақамли давлат хизматларини лойиҳалашда иштирок этишга ундаш воситалари ва усуллари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишди.

Ўз навбатида, рақамли ҳукумат стратегиялари ва режаларининг компонентлари ҳамда улар билан боғлиқ жараёнларни тушунтириш, рақамли ҳукуматнинг самарали трансформацияси учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқий базани кенгайтириш ҳамда рақамли ҳукумат лойиҳаларининг турли босқичлари ва рақамли ҳукумат дастурини амалга оширишнинг ривожланаётган тенденцияларини ўрганиш бўйича қимматли маълумотлар берилди.

Тренинг якунида эса иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг