Ўзбекистоннинг рақамли тараққиётини юксак чўққиларга олиб чиқишда мадҳиямизда ифода этилган буюк орзу ва мақсадлар илгари сурилган
Хаbar.uz ахборот-таҳлилий портали азиз юртдошларимизни бугунги улуғвор сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этади!
Айтиш жоизки, Давлат мадҳияси халқимизнинг бирдамлиги, миллий ғурури ва мустақил Ўзбекистон рамзлари орасида алоҳида ўрин тутади.
Мамлакатимизнинг рақамли тараққиётини юксак чўққиларга олиб чиқишда ҳам мадҳиямизда ифода этилган буюк орзу ва мақсадлар илгари сурилган.
Жумладан, рақамли технологиялар ёрдамида мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига янги имкониятлар яратиш ҳамда миллий ютуқларимизни дунёга намоён этиш устувор вазифамиз, десак муболаға бўлмайди.
Тилагимиз, мадҳиямиз ватанимизга бўлган муҳаббат ва фидойилик рамзи сифатида ҳар биримизни улуғ мақсадлар сари илҳомлантираверсин!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter