Ўзбекистонлик ёшлар халқаро киберхавфсизлик беллашувида биринчи ўринни эгаллашди
“Киберхавфсизлик клуби” аъзолари “Киберхавфсизлик маркази” томонидан 24–29 июл кунлари Боку шаҳрида (Озарбайжон) ташкил этилган “Ёзги кибермактаб-2023”да иштирок этишди.
Тадбир сўнгида ёзги мактаб иштирокчилари ўртасида билимлар беллашуви (CTF) ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, ёшларимиз илк маротаба иштирок этишларига қарамай, 6 давлатдан (Озарбайжон, Исроил, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон) 125 нафар иштирокчи орасида биринчи ўринни эгаллашди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Дастур доирасида 20 нафар эксперт иштирокида киберхавфсизликнинг турли жиҳатлари бўйича 20 дан ортиқ ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. Бу ёшларнинг ўзаро тажриба алмашиши, соҳага оид янгиликлар билан яқиндан танишиши учун имконият яратди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter