Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон рақамли трансформация соҳасидаги глобал муҳокамага қўшилди!

Ўзбекистон рақамли трансформация соҳасидаги глобал муҳокамага қўшилди!

19-20 ноябр кунлари Tallinn Digital Sammit доирасида БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) томонидан ташкил этилган "Рақамли трансформация имкониятларини кенгайтириш" мавзусидаги сессия бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли тадбирда турли мамлакатлар ва ташкилотлар вакиллари рақамли трансформациянинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилиш учун бирлашдилар. Ўзбекистон номидан тадбирда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари иштирок этишди.

Вакилларимиз Ўзбекистонда рақамли ривожланишнинг эришилган ютуқлари ва истиқболлари ҳақида маълумот бериб, рақамли технологияларни жорий этиш тажрибаси билан ўртоқлашдилар ҳамда электрон ҳукуматга инновацион ёндашувларни муҳокама қилдилар.

Сессияда БМТнинг 2024 йилги Электрон ҳукумат тадқиқоти методологияси атрофлича муҳокама қилинди. Бу эса глобал тенденцияларни яхшироқ тушуниш ва келгусида такомиллаштириш йўналишларини белгилаш имконини берди.

Шунингдек, тадбир доирасида UN DESA билан Ўзбекистонда рақамли трансформацияни жадаллаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олган ҳамкорлик режаси батафсил кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг