NEXTGEN халқаро IT-академияси очилди (фото)

23 март куни IT Park Тошкент филиалида NEXTGEN ACADEMY халқаро IT-академияси очилди.
Маълумот учун: 2021 йилнинг ноябр ойида IT Park делегациясининг Бангладешга ва AIUB (Бангладешдаги Америка халқаро университети)га ташрифи чоғида Тошкент шаҳрида халқаро IT-академиясини ташкил этиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинган эди.
Очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов “Рақамли Ўзбекистон-2030” давлат дастури, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича вазифалар ҳақида маълумот берди.
Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Заҳангир Аълам мамлакатимизда IT соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳажми ва сифатини юқори баҳолаб, юқоридаги қўшма лойиҳа ҳар икки томон учун катта имкониятлар эшигини очишига ишонч билдирди.
Янги халқаро IT-академия Python institute, JS institute, Cisco Academy (NetaCad) каби таълим соҳасидаги халқаро вендерларнинг ҳамкоридир. Ушбу ҳамкорлик талабаларга халқаро дастурлар бўйича сифатли таълим бериш ва халқаро сертификат тақдим этиш имконини беради.
NEXTGEN академиясининг AIUB билан ҳамкорликда ташкил этилиши Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро таълим ва сертификат олишни истаган маҳаллий талабалар ва мутахассислар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.
Академия IT соҳасида жаҳон меҳнат бозорида муваффақиятли рақобатлаша оладиган малакали IT-мутахассисларни тайёрлаш учун мўлжалланган. Талабаларга замонавий IT соҳасида ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берувчи кенг доирадаги курслар таклиф этилади.
Бундан ташқари, NEXTGEN ACADEMY таълим сифатини сақлаб қолиш имконини берувчи LMS, ERP каби ички ишланмалардан фойдаланади.
Академияда асосий таълим тили тили инглиз тили бўлиб, бу талабалар учун қўшимча тайёргарлик ҳисобланади, чунки сертификатлаш инглиз тилида ҳам олиб борилади, бу эса талабаларни халқаро ҳамжамиятда имкон қадар рақобатбардош қилади.
Ўқитувчилар — халқаро стандартларга мувофиқ малака оширган ва имтиҳонлардан ўтган маҳаллий IT мутахассислари. Бу эса талабаларга нафақат назарий билимларни, балки IT соҳасида келажакдаги карера учун катта аҳамиятга эга бўлган амалий билимларни ҳам етказиш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter