Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuz нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди

Mobiuz нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди

Фото: Digital.uz

Mobiuz мобил оператори SAMENA Телекоммуникация Кенгашининг нуфузли LEAD Awards мукофотини қўлга киритди.

Компания ривожланаётган мамлакатлар операторлари ичида телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича етакчи сифатида тан олинди.

LEAD Awardsнинг турли мукофотлари 2023-йил 10 – 11-октябр кунлари Дубайда (БАА) бўлиб ўтаётган Мобил кенг полосали алоқа глобал форуми (Global Mobile Broadband Forum 2023) доирасида топширилди. Улар рақамли ривожланиш соҳасидаги етакчилик ва ажойиб ютуқлар учун мукофотланди.

SAMENA – бу телекоммуникация ассоциацияси бўлиб, Жанубий Осиё ва MENA минтақасидаги алоқа операторлари, ишлаб чиқарувчилар ва илм-фан вакилларини бирлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг