Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондондаги “BETT” кўргазмасида Ўзбекистон IT соҳаси вакиллари ҳамда IT Park таълим резидентлари иштирок этди

Лондондаги “BETT” кўргазмасида Ўзбекистон IT соҳаси вакиллари ҳамда IT Park таълим резидентлари иштирок этди

Фото: Mitc.uz

Буюк Британия пойтахти Лондонда 29-31 март кунлари “BETT” (British education training and technology) кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистон IT соҳаси вакиллари ҳамда IT Park таълим резидентлари ҳам қатнашди.

Кўргазма доирасида аҳоли ва ёшларда рақамли кўникмаларни шакллантириш мақсадида IT таълим бериш бўйича контентларни олиб келиш, давлат хизматчиларининг рақамли кўникмаларни шакллантириш мақсадида “Long life learning” (Ҳаёт давомида таълим) тамойили асосида таълим жараёнларини шакллантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда юқори малакали IT мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Буюк Британия ва Европанинг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшлар ва аҳолининг IT саводхонлигини баҳоловчи халқаро ташкилотларни республикамизга жалб этиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун: “BETT” кўргазмаси 1985 йилдан бери мунтазам равишда ҳар йили ўтказиб келинади. Бу йилги кўргазмада 120 дан ортиқ давлатлардан 30 мингга яқин иштирокчилар, 600 дан ортиқ инновацион компаниялар томонидан таълим технологияларидаги энг янги ютуқлар, стартап лойиҳалари намойиш  этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг