Лабораторияда етиштирилган гўштлар арзон бўлармикин?

Хитойлик олимлар лабораторияда балиқ филесини етиштиришмоқда. Гўшт етиштириш жараёни 17 кун давом этди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тайёр маҳсулот таъми, ранги ва тузилиши билан табиий филелардан сира ҳам фарқ қилмайди.
Мушак ва ёғ ҳужайралари тананинг 80% дан кўпроғини ташкил этадиган йирик сариқ кроакернинг тўқималаридан олинган. Олимлар бу ҳужайраларни ўсиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлайдиган махсус желатин асосидаги уч ўлчамли озиқлантирувчи восита ичига жойлаштирдилар.
Олимларнинг таъкидлашича, ёғли илдиз ҳужайралари озуқавий муҳитда яхши ўсади, аммо мушак ҳужайраларининг самарадорлиги пастроқ эди.
Шу сабабли, ҳозирги вақтда лаборатория филеси кўпроқ бўшашган масса каби тўқима тузилишига эга бўлиб, одамлар уни гўшт сифатида қабул қилишмоқда.
Қайд этилишича, бундай маҳсулот келажакда океан балиқларининг ўрнини босади ва тугаган гўшт заҳираларини тиклайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter