“Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023” конференцияси ташкил этилди
Тошкентда “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023” конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Икки кунлик конференция ва кўргазма давомида Марказий Евроосиё бўйлаб миллий хавфсизлик марказлари, киберхавфсизлик ечимлари провайдерлари ва ҳукумат, тижорат ҳамда саноат фойдаланувчилари учун уланиш, ўрганиш ва бизнес юритиш имконини беради.
Конференция очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Миллий Киберхавфсизлик Маркази томонидан ўтказилаётган Киберхавфсизлик саммити технологияларни намойиш этиш, рағбатлантириш, шунингдек, ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, ушбу конференция глобал хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда киберхавфсизлик, рақамлаштириш орқали тақдим этилаётган ижтимоий-иқтисодий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш учун муҳим майдон ҳисобланади.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter