Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иқтидорли талаба қизлар учун “Data Science ва Сунъий интеллект (СИ)” йўналишидаги билимларини ошириш имконияти!

Иқтидорли талаба қизлар учун “Data Science ва Сунъий интеллект (СИ)” йўналишидаги билимларини ошириш имконияти!

Рақамли технологиялар вазирлиги ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида йўлга қўйилган “Иқтидорли талаба қизларнинг Data Science ва Сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги билимларини ошириш” лойиҳаси доирасида грант асосида таълим олиш имкониятини қўлга киритинг.

Ушбу ташаббус молиявий жиҳатдан имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган иқтидорли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликка эришиш ва АйТи соҳасида хотин-қизлар иштирокини оширишга қаратилган.

Сизнинг иштирокингиз лойиҳанинг муваффақиятли бўлиши учун жуда муҳим!

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдиринг: https://bit.ly/bepulkurslar

Саволлар учун: +998 71 238 43 61

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг