Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқларнинг хавф-хатарлари

Ижтимоий тармоқларнинг хавф-хатарлари

Фото: Nechaev.su

Мутахассислар ижтимоий тармоқларнинг хавф-хатарларини тушунтириб беришди. Бу онлайн платформалар сўнгги бир неча йил ичида жуда ўзгарди.

The Economist маълумотларига кўра, одамлар вақтларининг тўртдан бир қисмини ижтимоий тармоқларда ўтказадилар. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки улар кўнгилочар контентни тақдим этади ва бошқа одамлар билан суҳбатлашишга имкон беради.

Илгари ижтимоий тармоқлар одамларни ўзига жуда жалб қилди, чунки улар оммавий алоқа ва шахсий мулоқотни бирлаштирди. Энди бу сайтларда бегоналар томонидан чоп этилган видеоконтентлар устунлик қилади. Шу билан бирга, очиқ нашрлар тобора кўпроқ электрон почтадаги хатлар каби ёпиқ гуруҳларга жойлаштирилмоқда.

Маълумки, ижтимоий тармоқларга тегишли иловалар смартфонлар экрани вақтининг деярли 50 фоизини эгаллайди. Яъни, бу одамнинг умумий  вақтининг ¼ дан кўпроғини ташкил қилади. Бундан ташқари, бугунги кунда улар ҳатто 2020 йилга қараганда 40 фоиз кўпроқ вақт сарфлайди.

Ижтимоий медиа — энди ижтимоий эмас. Яъни, у ерда камроқ хабарлар нашр этилади. Уларнинг ўрнини турли клиплар эгаллайди. Бундан ташқари, улар фойдаланувчига унинг ижтимоий алоқаларига эмас, балки бошқа контентни кўришда ўзини қандай тутганига қараб таклиф қилинади. Шахсий ҳаёт муҳокамаси WhatsApp ва Telegram каби ёпиқ платформаларга ўтмоқда.

Аммо бу ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳам камчиликларга эга. Масалан, мессенжерлар (хабар алмашиш иловалари) умуман бошқарилмайди. Агар бу кичик гуруҳлар учун яхши бўлса, унда 200 мингдан ортиқ иштирокчи бўлганлар учун бунинг акси. Сохта маълумот Ҳиндистон сиёсатчилари томонидан WhatsApp орқали ҳам тарқатилган.

Бундан ташқари, энди фойдаланувчи, ҳатто таркибни шунчаки кўриб чиқса ҳам, уни маъқуллаганга ўхшайди ва унинг "вирусли бўлишига" ёрдам беради. Ҳозирги ижтимоий тармоқларнинг яна бир муаммоси — уларда ҳақиқатни акс эттирувчи янгиликларнинг деярли тўлиқ йўқлиги. Маълумки, ҳозирда катта ёшлиларнинг атиги 19 фоизи ижтимоий тармоқларда ҳар ҳафта янгиликлар алмашади, 2018 йилда эса уларнинг кўрсаткичи 26 фоизни ташкил этган. Умуман олганда, бугунги ёшлар ўзларининг асосий янгиликлар манбаи сифатида ижтимоий тармоқларга таянадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг