“ICTWEEK Uzbekistan” АКТ ҳафталиги доирасида АйТи соҳасида таълим олаётган ёшлар ва рақамли таълим соҳаси вакиллари учун “АйТи таълим ва фрилансинг” форуми бўлиб ўтмоқда
Унда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов иштирок этмоқда.
Форум ёшларни АйТи соҳасидаги карьерасини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам бериш ҳамда уларни АйТи соҳасидаги энг сўнги таълим тенденциялари билан танишиштириш мақсадида ташкил этилади.
5 та динамик сеансда билим, networking яна қимматбаҳо совғалар билан бойитилган форумда ёшлар АйТи соҳасининг катта тажриба эга мутахассислари билан суҳбатлар, савол-жавоб ҳамда панел муҳокамаларида фаол иштирок этиш имконига эга бўлишади.
"АйТи таълим ва фрилансинг" форумида айни пайтда АйТи олимпиадалар ва видеоролик танлови ғолиблари, Ал-Хоразмий ворислари ўқитувчиларини, биринчи субсидия олган ўқув маркази ва ТОП АйТи академияларини ҳамда АйТи инфлуенсер-блогерларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирни жонли эфирда кузатиб боринг:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter