Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Huawei компанияси вакиллари билан бўлган учрашув қандай ўтди?

Huawei компанияси вакиллари билан бўлган учрашув қандай ўтди?

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонасида Huaweiнинг Ўзбекистондаги компанияси бош директори Чэн Цзякай билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар ҳақида келишиб олишди.

Маълумот учун Huawei компанияси 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, дунё бўйича ахборот-коммуникация инфратузилмасининг ечимлари ва интеллектуал қурилмаларни етказиб берувчи етакчиларлан ҳисобланади.

Huawei компаниясининг 170 дан зиёд мамлакат ва минтақаларда 207 000 ходимлари ва офислари мавжуд.

1999 йилда компаниянинг Ўзбекистондаги идораси қад ростлаган бўлиб, айни пайтда компанияда 400 дан ортиқ киши фаолият юритмоқда. Шундан 70 фоизини маҳаллий ишчилар ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг