Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳавонинг ифлосланиши ўз жонига қасд қилиш даражасининг ошишига сабаб бўляпти

Ҳавонинг ифлосланиши ўз жонига қасд қилиш даражасининг ошишига сабаб бўляпти

Фото: Naked-science.ru

Мутахассислар узоқ вақтдан бери депрессия ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ деб тахмин қилишмоқда. Бундан ташқари, депрессия одамнинг ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини оширади. Гонконгдаги Хитой университети, Шанхай молия-иқтисод университети ва Калифорния университети мутахассислари ушбу муаммони батафсил ўрганишди.

Маълумки, дунёдаги барча ўз жонига қасд қилишларнинг тахминан 16 фоизи Хитойда содир бўлади. Яқинда тадқиқотчилар ифлосланган ҳаво ва ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли қандай боғлиқлигини аниқлашга қарор қилишди. Бунинг учун улар Хитойдаги 1400 га яқин ҳаво сифати мониторинги станциялари маълумотларини таҳлил қилишди.

Маълум бўлишича, ер юзаси яқинида ифлос ҳавони ушлаб турадиган термал инверсиялар ҳаводаги майда заррачаларнинг ўртача ҳафталик концентрациясини тахминан 1% га ошириши мумкин. Олимлар, шунингдек, термал инверсиядан сўнг ўз жонига қасд қилишлар сони кескин ошганини аниқладилар. Ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг битта стандарт оғиши учун ўз жонига қасд қилишлар 25% га ошган. Аммо бу таъсир максимал бир ҳафта давом этди. 65 ёшдан ошган аёллар орасида ҳам ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли кўпроқ.

Тадқиқот натижалари Nature Sustability журналида чоп этилди.      

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг