Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Газета ва журналларга обуна бўлувчилар учун 10 ва 20 фоизгача “Cashback” қайтарадиган “Obuna” электрон платформаси ишга туширилди

Газета ва журналларга обуна бўлувчилар учун 10 ва 20 фоизгача “Cashback” қайтарадиган “Obuna” электрон платформаси ишга туширилди

Ягона интегратор – UZINFOCOM томонидан “Obuna” ягона электрон платформаси ишга туширилди. Ушбу платформа орқали обуна бўлинган газета-журналларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп нашр турларига обуна нархининг 10 фоизи, болалар учун мўлжалланган нашрлар учун обуна нархининг 20 фоиз миқдорида “Cashback” обуначиларининг банк карталарига қайтариб берилади (Cashback қайтариб бериш муддати 2026 йил 1 январга қадар давом этади).

Обуна бўлинган газета ва журналлар обуначининг яшаётган манзили ёки энг яқин бўлган почта бўлимларигача етказиб беришни ўз ичига олади. 

Ушбу платформада обуна бўлган газета ва журналларингиз бўйича барча обуна маълумотларини: обуна муддати, газета ва журналнинг чоп этилиш даврийлиги, обунани етказиб бериладиган манзил ва ҳоказоларни кўриш имконияти яратилган.

Обуна платформасига www.e-obuna.uz ҳаволаси орқали киринг ва ўзингизни қизиқтирган газета ва журналга обуна бўлинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг