Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европада TikTok тергов остида

Европада TikTok тергов остида

Фото: 9to5mac

TikTok ижтимоий тармоғи Европа Иттифоқининг сиёсий кун тартибига мослашишга бўлган барча уринишларига қарамай, компания Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни (DSA) бузгани учун Европа комиссияси томонидан текширилди.

Ижтимоий тармоққа қарши асосий шикоятлар ресурснинг болалар шахсий ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қила олмаслиги билан боғлиқ. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлигини хавф остига қўйганликда ҳам айбланмоқда, чунки европалик қонунчиларнинг позицияси шундан иборатки, TikTok қасддан иловани ўзига қарам қилишга ва “одамларни қуён тешикларига тушириш”га интилади, бу эса ҳиссиётларнинг радикаллашувига олиб келади.

Умуман олганда, ҳозирда Европада 19 та технология гиганти, жумладан Х ижтимоий тармоғи тергов қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг