Энди банкоматнинг фарқи йўқ: UzCard ва Humo интеграциялашиб бўлди

Кеча, 31 июл санасида UzCard тизими Humo билан интеграциялашув жараёни ниҳоясига етганини эълон қилди.
Жараён муваффақиятли якунланди, унификация барча тижорат банклари банкоматлари томонидан ҳар икки тўлов тизими карталарини қабул қилиш имконини беради, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ҳудудидаги ҳар бир банкоматда бундан буён Uzcard ва Humo тизимлари бўйича амалиётларни бажариш, пулларни нақдлаштириш мумкин.
Йил охирига қадар дўконлардаги кассалар тўлов терминалларини унификациялаш ишлари ҳам ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter