Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давомийлиги бир кун бўлган товушсиз қора экранли видео YouTubeда 40 миллиондан ортиқ кўрилди

Давомийлиги бир кун бўлган товушсиз қора экранли видео YouTubeда 40 миллиондан ортиқ кўрилди

Фото: YouTube

24 соат давом этган товушсиз қора экранли видео YouTube да 5 йил давомида 40 миллиондан ортиқ кўрилди.

Видео машҳурликка эришишда давом этмоқда. Бу видеони тўлиқ экран режимида ишга туширса, компютер ўчирилган ҳолатга ўхшайди холос.

The Verge журналистларининг айтишича, фойдаланувчилар бундай видеоларни дам олиш, завқланиш ва стрессда бўлганда шунчаки тинчланиш учун энг фойдали ва қулай нарсалар деб билишади.

Видео платформасида, жуда узоқ муддатли мингдан ортиқ бошқа видеолар мавжуд, оловнинг чексиз ёниши ёки ёмғир ёғиш. Aммо шунчаки қора экранли видео фойдаланувчилар учун турли сабабларга кўра кўпроқ қизиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг