“BILLZ”нинг Қозоғистондаги муваффақияти Ўзбекистон IТ компанияларининг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини намоён этмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги делегациянинг Олмаотага ташрифи доирасида “Smart Point” инновацион марказида Ўзбекистонда асос солинган ва Қозоғистон бозорида муваффақиятли фаолият олиб бораётган “BILLZ” компанияси билан учрашув ўтказилди.
“BILLZ” чакана бизнесни бошқариш учун етакчи рақамли платформа ҳисобланиб, Қозоғистонда ўз фаолиятини жадал кенгайтирмоқда.
Учрашув давомида компаниянинг асосий ютуқлари, мижозлар базасининг ўсиши, ҳамкорлик лойиҳалари ва инновацион хизматлари муҳокама қилинди.
“BILLZ”нинг Қозоғистондаги муваффақияти Ўзбекистон IТ компанияларининг юқори экспорт салоҳияти, технологик етуклик даражаси ва жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини намоён этмоқда.
Учрашув мобайнида IT Park Uzbekistan компаниянинг халқаро майдондаги сезиларли ютуқлари таъкидлабниб ўтилди ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўллаб-қувватлаш чораларини муҳокама қилинди.
Smart Point Almaty — "Almaty Towers" бизнес марказида жойлашган етакчи коворкинг майдони ва IT-Hub ҳисобланади.
Лойиҳа бизнес учун замонавий инфратузилма, ижодий платформалар ва ижтимоий ташаббусларни бирлаштирган ҳолда, стартаплар, IТ компаниялар ва фрилансерлар учун қулай экотизим яратади.
“Smart Point Almat” марказида “EasyTap”, “Kwaaka”, “Sabre”, “ioka” компаниялари билан учрашув ўтказилди.
Сессия доирасида Қозоғистон стартаплари ўз маҳсулотларини, жумладан, финтеч ечимлари, булутли платформалар ва электрон тижоратни автоматлаштириш воситаларини тақдим этдилар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ечимлар логистика занжирларини рақамлаштириш, чакана савдо учун сунъий интеллект ечимларини жорий этиш ва тўлов экотизимларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Бу эса хорижий технология компаниялари учун қизиқарли бўлиши ва келажакда янги халқаро ҳамкорликлар учун имконият яратиши мумкин.
Олмаотадаги учрашув икки мамлакат бизнесининг қўшма технологик ташаббусларга ва янги бозорларга чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлади.
Ушбу ҳамкорлик нафақат Марказий Осиёнинг янги глобал ўйинчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди, балки кенгайиш учун янги имкониятлар яратиб, Марказий Осиёнинг ягона рақамли экотизимини шакллантиришга йўл очади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter