Араб бойлари Илон Маскка катта пул бериши мумкин

SpaceX аэрокосмик компаниясининг навбатдаги сармоядорлари араб давлатларидан бўлиши мумкин. Жумладан, Саудия Арабистони фонди ва Абу-Дабидаги компания SpaceXни молиялаштириш ниятида.
Ҳозирда Илон Маск билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар режалар амалга ошса, SpaceX капиталлашуви 140 миллиард долларга етади.
2020 йили компания сармоячилардан 2,6 миллиард доллар, ўтган йили эса 2 миллиард доллар қабул қилган. Бу йил эса Саудиядаги Water and Electricity Holding Company ва БААдаги Alpha Dhabi компаниялари қизиқиш билдириб, миллиардлаб долларларни тикишга тайёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter