4 соат ичида 600 миллион доллар топишнинг иложи бор экан!
Xiaomi президенти Лу Вейбингнинг айтишича, компания девайслари рекорд даражада сотилмоқда. Буни 4 соатнинг ичида 600 миллион доллар миқдорида даромад келганидан билиш қийин эмас.
Чегирмали савдолар харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 12 дақиқада нархи 140 миллион долларга тенг маҳсулот сотилди. Компания ҳисобига ярим соат ичида 422 миллион доллар келиб тушди.
Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари JD.com ва Tmall савдо майдончаларида энг кўп сотилган сматфонлар ҳисобланади. Шунингдек, Mijia кондиционерини ҳам харидорлар аридек талашди ва у компанияга 60 миллион доллар фойда келтирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter