Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

110 та компания IT PARK резиденти мақомидан маҳрум этилди

110 та компания IT PARK резиденти мақомидан маҳрум этилди

IT Park резиденти мақоми компанияларга нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам ривожланиш учун кўплаб имкониятлар яратиб, солиқ имтиёзлари, “Zero Risk”, “Local2Global” ва бошқа махсус қўллаб-қувватлаш дастурлари кўринишидаги давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамни кафолатлайди. Резидент компаниялар эса ўз фаолиятини холисона амалга ошириши ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589 сон қарори билан белгиланган қоидаларга риоя қилиши лозим.

ВМҚ ва IT Park резидентининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир қатор мажбурий шартлар белгиланган:

➖Рўйхатга мувофиқ бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;

➖Ҳар йили молиявий-хўжалик фаолиятини аудитдан ўтказиш, аудиторлик хулосасининг нусхасини IT Parkга юбориш ва бошқалар.

➖IT Park резидентларига қўйиладиган талаблар мамлакат ва компанияларнинг инновацион ва технологик тараққиётига ҳисса қўшадиган ➖рақобатбардош муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589 сон қарори билан белгиланган мажбуриятлар ва талабларнинг бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2023 йил якунлари бўйича аудиторлик хулосасини топширмаган 110 та резидент аниқланди. 

Мазкур компаниялар IT Park олдидаги мажбуриятларини бажаришмади, шу муносабат билан улар барча солиқ имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилган ҳолда резидент мақомидан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг