Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

YouTube ҳам Shazam каби қўшиқларни аниқлайди

YouTube ҳам Shazam каби қўшиқларни аниқлайди

Фото: RBK

YouTube энди Shazam иловаси каби мусиқаларни аниқлай олади: видеохостингнинг андроидлар учун иловасида трекни қисқа фурсат эшитиб мусиқали видеони топиб берувчи янги функция ишга тушди.

Бунинг учун қўшиқнинг асли бўлиши шарт эмас, шунчаки хиргойи қилинса кифоя.

Янги функция синовдан ўтаётгани боис, ҳозирча чекланган сонли фойдаланувчилар учун очиқ. Қўшиқнинг видеоси номини топиш учун ўша қўшиқни уч сония эшитса етади. Керакли қўшиқ видеоси топилганидан сўнг расмий видео ва ушбу қўшиқ мавжуд бошқа роликлар экранда пайдо бўлади.

Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар учун обуна бўйича видеоларни тасма кўринишида саралаш имконияти пайдо бўлди. У бир муаллиф кун бўйи жойлаган контентларни бир папка ёки рўйхат кўринишида саралайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг