Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой аккумуляторчилари бирлашди

Хитой аккумуляторчилари бирлашди

Фото: CASIP

Хитойда 200 та компания вакиллари China All-Solid-State Collaborative Innovation Platform (CASIP) консорциумига асос солишди. Бу уюшма Хитойдаги йирик корхоналарнинг электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш саъй-ҳаракатларини кучайтиришга қаратилган.

Мамлакат литий-ионли батареялар ишлаб чиқаришда жаҳонда етакчи, аммо технологик пойгалар янги ечимларни талаб қилмоқда.

Консорциум таркибига BYD ва NIO электромобилларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, технологик секторнинг аккумуляторларга ихтисослашган қатор иштирокчилари, жумладан, BYD, CALB, EVE Energy, Svolt Energy Technology, Gotion High-Tech ва CATL сингари етакчилари кирди.

CASIP жаҳондаги энг йирик 10 та аккумуляторлар ишлаб чиқарувчисининг 6 тасини бирлаштирди. Улар биргаликда янги авлод қаттиқ турдаги батареяларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқчи.

Прогнозларга кўра, 2025 йилда аккумуляторлардан куч олувчи электрокарлар жаҳон бирламчи автомобиллар бозорининг ярмини эгаллайди. Янги технология қувватлашга кетадиган вақтни қисқартиради, қувват манбаларининг ҳаво ҳарортига чидамлилигини оширади.

Хитойликлар қаттиқ турдаги батареяларни ишлаб чиқаришни 2030 йилдан оммавий йўлга қўйишни режалаштиришган. Ҳозирча бу йўналишда Япония етакчилик қилмоқда. Умуман олганда, ушбу минтақада технологик секторнинг илғор компаниялари янгиланган электромобилларни ишлаб чиқаришни бошлаши учун камида 2027 йилгача кутишга тўғри келади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг