Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Велосипедларга ҳам радар ўрнатилиши мумкин экан

Велосипедларга ҳам радар ўрнатилиши мумкин экан

Фото: Newatlas

Garmin электрон велосипедларга ўрнатилиши мумкин бўлган Varia eRTL61 автомобилни аниқлаш радарини ишлаб чиқди. Тизим ҳайдовчиларни орқадан келаётган транспорт воситалари ҳақида огоҳлантиради.

Жиҳоз одатдаги орқа чироқ каби ўриндиқ устунига ёки орқа устунга ўрнатилади. У аккумуляторни заряд қилиш учун велосипеднинг электр тизимига уланади.

Фойдаланувчи педалларни айлантирганда, eRTL615 велосипед орқасидан 137 м.гача бўлган ҳар қандай транспорт воситасидан эхо берувчи импулслар юборади. Модул бу акс-садоларни қабул қилади ва уларни таҳлил қилиб, ҳар бир автомобил қанчалик узоқда ва қанчалик тез яқинлашаётганини аниқлайди.

Фойдаланувчи Garmin ақлли соати, Edge велосипед компютерида ёки смартфонда iOS ва Android учун Varia иловаси орқали визуал ва аудио огоҳлантиришларни қабул қилади. У қанча машина ва қандай масофада орқада қолганини кўра олади.

Қурилманинг орқа фонари тўрт хил режимни таъминлайди ва максимал 65 люмен эга. Ҳайдовчилар яқинлашганда, у тезроқ милтиллай бошлайди.

Бутун қурилманинг оғирлиги 51 г, ANT+ ёки Bluetooth Low Energy симсиз протоколлари орқали мулоқот қилади ва IPX7 сувга чидамли (1 м гача бўлган сувда 30 дақиқагача).

Varia eRTL615  Garmin онлайн-дўконида 300 долларга сотилади. Электрсиз велосипед ҳайдовчилари учун қурилманинг аккумуляторли версияси мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг