Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тилла тақинчоқлар учун кир ювиш машинаси

Тилла тақинчоқлар учун кир ювиш машинаси

Фото: Interestingengineering.com

Kunphy - заргарлик буюмлари учун тозалаш машинаси. У овозли тўлқин ва тебранишлар ҳосил қилган ҳолда нафақат тилла, балки металл ва елимдан ясалган тақинчоқлар, соатлар, тангалар, протоезларни ҳам топ-тоза қилиб беради.

Машина 2 хил ҳажмда тақдим этилди: бири катта, иккинчиси кичикроқ. Одамлар тилласи кам-кўплигига қараб танлайди. Каттаси узунчоқ қилиб ишлаб чиқарилган бўлиб, унда кўзойнакни ҳам ювиш мумкин.

Қурилма ихчам ва қулай, ўзингиз билан олиб юрсангиз бўлади. Тозалаётган буюмларига зарар етказмайди. Тиллаларни қисқа фурсатда чиннидек қилиб тозалаб беради. Тозалаш вақтини ўзингиз белгилайсиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг