Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саёҳатга чиқиш олдидан Яндекс билан маслаҳатлашинг!

Саёҳатга чиқиш олдидан Яндекс билан маслаҳатлашинг!

Фото: Ixbt.com

Яндекс жамоаси “Яндекс Саёҳат”да янги қулай функция ишга туширилганини эълон қилди. Эндиликда фойдаланувчилар учун чипталар, меҳмонхоналарни банд қилиш, у ерга қандай бориш ва бошқа фойдали маълумотларни текшириш осонлашди.

Бу маълумотларнинг барчаси бир жойда тўпланади ва саёҳатдан 30 кун олдин илованинг асосий экранида пайдо бўлади. Харитада саёҳат санаси ва саёҳат ҳақидаги барча маълумотлар кўрсатилган. Сиз манзилни босиш орқали тўғридан-тўғри иловада меҳмонхонага такси чақиришингиз мумкин. Меҳмонхоналар учун манзил, рўйхатдан ўтиш вақти, шунингдек, тўлов кечиктирилган тақдирда, танланган хона учун саёҳатдан олдин тўлашингиз кераклиги ҳақида эслатма экранга чиқиб туради.

Авиачипталар учун аэропорт, парвоз рақами ва жўнаш вақти, поезд чипталари учун эса вагон ва поезд рақами кўрсатилган. Шунингдек, бўлимда саёҳат давомидаги об-ҳаво маълумотлари, саёҳат журналидан фойдали мақолалар ва аудио қўлланмалар бор.

Барча имкониятлардан фойдаланиш учун iOS ёки Androidдаги “Яндекс Саёҳат” иловасини энг сўнгги версиясига янгилашингиз керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг