Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung Galaxy А05 ва Galaxy А05s расман тақдим этилди

Samsung Galaxy А05 ва Galaxy А05s расман тақдим этилди

Фото: Ichip.ru

Samsung арзон бўлиши ваъда қилинган Galaxy А05 ва Galaxy А05s смартфонларини тақдим этди. Иккала қурилма ҳам янги чипсетлар, яхшиланган дизайн ва қувват тезлигига эга.

Samsung Galaxy А05 6,7 дюймли LCD дисплей (PLS) HD+ ва 60 Гц янгиланиш тезлиги билан жиҳозланган. Смартфон 6 Гб оператив ва 128 Гб ички хотира, MediaTek Helio G85 чипсети билан ишлайди, уни microSD карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.

Орқа панелда иккита камера мавжуд: 50 МП асосий камера ва 2 МП чуқурлик сенсори. Олд камеранинг ўлчамлари 8 мегапикселни ташкил қилади. Смартфон сониясига 60 кадр тезликда 1080p пикселлар сонида видео суратга олишни қўллаб-қувватлайди. Ушбу модел, шунингдек, 25 Вт тез қувватланишни таъминлайдиган 5000 мА/с батареяга эга. Камчилиги - бармоқ излари сканери йўқлиги.

Samsung Galaxy А05s эса 6,7 дюймли LCD дисплей (PLS) HD+ ва 90 Гц янгиланиш тезлигига эга. 6 Гб оператив ва 128 Гб ички хотира билан ишлайдиган  Qualcomm Snapdragon 680 чипи билан жиҳозланган.

Орқа панелда 50 + 2 + 2 мегапикселли учта камера мавжуд, селфи камераси 13 мегапикселга тенг. 5000 мА/соат батарея 25 Вт тез қувватланишга қодир. Шеригидан фарқли ўлароқ, қувват тугмаси ичига бармоқ излари сканери ўрнатилган.

Samsung Galaxy А05  Таиландда 119 долларга сотилмоқда. Galaxy А05s чиқарилиш санаси ва нархи ишлаб чиқарувчи томонидан кейинроқ эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг