Pixel 8 — қандай смартфон? Нархи ва техник тафсилотлари очиқланди

Инсайдер Йогеш Брар Google тақдим этажак Pixel 8 флагманининг асосий тафсилотлари ва эҳтимолий нархини очиқлади.
Pixel 8 смартфонида 120 герцли OLED дисплей ўрнатилади, унинг диагонали 6,17 дюйм бўлиб, Full HD+ имкониятга эга.
Процессори — Tensor G3, оператив хотираси — 8 Гб, ички хотираси — 128/256 Гб.
Асосий камераси 50 Мп (Samsung GN2) ҳамда ўта кенг бурчакли 12 Мп модуллардан, селфи-камераси 11 Мп модулдан иборат. Бармоқ изи сканери экран остида жойлашган.
Аккумулятори сиғими — 4485 мАс, 24 ваттли симли ва 12 ваттли тезкор қувватлагичга эга.
Йогешга ишонадиган бўлсак, янги флагманнинг нархи 650 доллардан бошланади, яъни Pixel 7 дан 50 доллар қимматроқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter