Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон МДҲда MyID Palm технологиясидан фойдаланган ҳолда метрода инновацион биометрик тизимини жорий қилган биринчи давлат эканлигини билармидингиз?

Ўзбекистон МДҲда MyID Palm технологиясидан фойдаланган ҳолда метрода инновацион биометрик тизимини жорий қилган биринчи давлат эканлигини билармидингиз?

MyID Palm тизими — йўловчиларни аниқлаш учун кафт венаси нақшини сканерлашдан фойдаланади. UZINFOCOM интегратори ва АТТО тўлов тизими оператори томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ушбу ечим тезкор, хавфсиз ва контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Жамоат транспортида MyID Palm тизимининг жорий этилиши Ўзбекистон учун рақамли технологиялар соҳасида муҳим қадам бўлди.

Тизим нафақат фуқароларимиз учун қулайлик ва хавфсизликни яхшилаш, балки биометрик маълумотларни турли соҳаларда қўллашда ҳам янги марраларни очиб, мамлакатимизни технологик жиҳатдан янада илғор бўлишига имконини бермоқда.

MyID Palmдан фойдаланиш тўлов вақтини сезиларли даражада қисқартиради ва йўловчиларнинг қулайлигини янада оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг