Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келаси йилдан мактабларда робот инглиз тилидан дарс беради

Келаси йилдан мактабларда робот инглиз тилидан дарс беради

Фото:Otsenka.mk

Жанубий Корея пойтахти мактабларида келаси йили роботлаштирилган инглиз тили ўқитувчилари пайдо бўлади. Сеул таълим бошқармаси маълум қилишича, роботлар бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларига яккама-якка дарс беради.

Робот ўқитувчилар хусусий компания томонидан ишлаб чиқилмоқда. 2024 йил март ойида робототехник ўқитувчилар бешта бошланғич ва ўрта таълим мактабига синовдан фойдаланиш учун етказиб берилади.

Сунъий интеллектга асосланган роботлар инглиз тилида диалог олиб боришга қодир. Улар синфларда ўқитувчи ёрдамчиси вазифасини бажаради. Бундан ташқари, роботлар индивидуал машғулотлар ўтказишга, ўқувчиларнинг талаффузини тузатишга масъул.

Агар синов қониқарли натижаларни берса, компания робот ўқитувчиларидан фойдаланишни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи инглиз тилида сўзлашишни ўргатиш учун овозли чатбот иловаларидан фойдаланишни кўпайтириш ниятида. Дастурий таъминот смартфон ёки шахсий компютерларга ўрнатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг