Электромобиллар дунёнинг 23 мамлакатида янги автомобил бозорининг 5 фоиздан ортиғини эгаллади
Сўнгги чоракда электр транспорт воситалари 23 мамлакатда янги автомобиллар сотувининг 5 фоизидан ошди. Ушбу мамлакатларда электромобиллар савдоси йилига ўртача 55 фоизга кўтарилган.
Ўтган йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра, Ғарбий Европанинг деярли барча мамлакатлари, шунингдек, Хитой ва АҚШ бирламчи автомобил бозорида 5 фоизлик чегарадан ўтишди. Жорий йилнинг иккинчи чорагида ушбу 19 давлатга Канада, Австралия, Испания, Таиланд ва Венгрия қўшилди.
АҚШда 5 фоизлик марра 2021 йил охиригача бажарилмади, чунки маҳаллий истеъмолчиларнинг транспорт воситаларига нисбатан ўзига хос талаблари бор. Мамлакатда пикаплар ва катта кроссоверлар машҳурроқ.
Ҳиндистон ҳозирда Хитой ва АҚШдан кейин дунёдаги учинчи йирик автомобил бозоридир, аммо бу ерда электр транспорт воситаларининг улуши ҳали ҳам асосий сегментнинг 3 фоизидан ошмайди.
Европа автомобил бозорида икки йилдан камроқ вақт ичида қувватлаш портлари билан жиҳозланган автомобиллар улуши уч баравар кўпайди — у том маънода 10 фоизгача ўсди. Янги электр автомобиллар сотувининг қарийб 90 фоизи учта ҳудудга тўғри келади: Хитой, Европа ва Америка.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter