Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD батареяси ўрнатилган Tesla тез қувватланди

BYD батареяси ўрнатилган Tesla тез қувватланди

Фото: Topgear.com

Берлинда ишлаб чиқарилаётган Tesla Model Y учун BYD батареясидан фойдаланилди. Натижада машина аввалигадан анча тез қувватланаётгани маълум бўлди. 30 дақиқада 80 фоизга қувватланиш яхши кўрсаткич, шундай эмасми?

Аслида икки компания рақобатчи ҳисобаланиши, Илон Маск BYD устидан кулганига қарамай Tesla унинг батареяларини сотиб олишни бошлади. Чунки янги аккумулятор билан ишлаётган Tesla Model Y олдинги авлодлари ичида афзалликка эга бўлмоқда.

BYD батареяси шарофати билан қувватлаш сеанси қисқариб, ҳайдовчининг вақти тежалмоқда. Лекин машинанинг қанчада қувватга тўлиши бошқа омиллар, масалан қувватлаш қурилмаси ва ҳаво ҳарорати билан ҳам боғлиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг