Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD автомобилларида ўзбек тилидаги Muxlisa AI овозли ёрдамчиси ўрнатилади

BYD автомобилларида ўзбек тилидаги Muxlisa AI овозли ёрдамчиси ўрнатилади

Фото: CNBC

UZINFOCOM делегациясининг Хитойга сафари давом этмоқда.

Самарали учрашув ва музокаралар натижасида компания ҳамда IFLYTEK ва BYD компаниялари ўртасида расмий уч томонлама битим имзоланди. Унга кўра, 2024 йил охиригача BYD автомобилларида ўзбек тилидаги Muxlisa AI овозли ёрдамчиси ўрнатилишига келишиб олинди.

Ушбу интеграция технологияни маҳаллийлаштириш ва автомобил эгалари учун қулай воситаларни яратиш, уларга ўз транспорт воситалари билан ўзаро алоқада бўлишда қулай фойдаланувчи тажрибасини тақдим этишда муҳим қадам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг