Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил SSDлар қимматлашади

Бу йил SSDлар қимматлашади

Фото: Addin.co.th

TrendForce таҳлилчилари бу йил бозорда қаттиқ дисклар нархи ошишини тахмин қилишди.

Мутахассисларнинг фикрича, қисқа муддатда NAND флеш-хотираси нархи ошади, бу эса пировардида истеъмолчи дисклари нархининг кўтарилишига олиб келади. Аслида улар 2023 йилнинг иккинчи ярмиданоқ кескин кўтарила бошлаган.

Нархларнинг ошишига бозор етакчилари Samsung, SK hynix, Micron каби ишлаб чиқарувчиларнинг рентабелликка қайтиш ҳаракатлари сабаб бўлган. Агар SSDлар нархи 40 фоизга ошса, уларнинг бизнеси зарар кўради, 50 фоизга ўсиши эса компанияларга пул ишлаш имконини беради.

512 гигабайт сиғимга эга дисклар нархи олти ой ичида 120 фоизга ошди. Худди шу даврда 128 ва 256 гигабайтли дисклар нархи мос равишда 22 ва 60 фоизга ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг