Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AirTag келтираётган зарар фош бўлди

AirTag келтираётган зарар фош бўлди

Фото: Lenta.ru

AirTag ақлли трекери уй ҳайвонлари учун хавфли, деб топилди. Чунки кўплаб жониворлар уни ютиб юборган.

Масалан, ит ва мушукларга AirTag эгасини йўқотиб қўйганида осонгина топиш мақсадида тақиб қўйилмоқда. Улар эса буни ўйнаб, ютиб юборишмоқда. АҚШдаги ветеринарлардан бирининг айтишича, ярим йил ичида 6 та ит  AirTag қурилмасини ютиб юборган ҳолда келтирилган.

Демак, ёш болаларга ва буюмларга ўрнатиладиган AirTag жониворларга қўл келмас экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг